Грузиянинг янги бош вазири келаси ҳафта тасдиқланади

ASTANA. Kazinform – Грузия парламенти келаси ҳафта янги бош вазир ва ҳукуматни тасдиқлайди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Trend.azга таяниб.

грузия
Фото: trend.az

Бу ҳақда Грузия парламенти спикери Шалва Папуашвили маълум қилди.

“Грузия парламент республикасига айланганидан бери парламент биринчи марта Европа демократик мамлакатларига хос бўлган бош вазир лавозимига номзодни таклиф қилади”, – деди Шалва Папуашвили.

Бир кун аввал Бош вазир Ираклий Гарибашвили сайловолди даврида ҳукмрон “Грузин орзуси” партиясини бошқариш таклифи туфайли истеъфога чиқишини маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар