Грузиянинг Гори шаҳрида Қозоғистоннинг фахрий консуллиги очилди
Тадбирда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги, Шида Картли вилоятининг ижро ҳокимияти, академик ва бизнес гуруҳлари вакиллари иштирок этди.
Қозоғистон элчиси Малик Мирзалин ўз табрик сўзида мазкур тайинланиш икки давлат ўртасидаги муносабатлар юксак даражада эканлиги ва уларни мустаҳкамлаш йўналишининг яна бир далили эканини таъкидлади.
«Биринчи навбатда, хурматли консулга бизнес, маданий-гуманитар, спорт ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим ўрин берилган. Шу билан бирга, албатта, Грузияда Қозоғистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, турли қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозим», – деди элчи.
Шида Картли вилояти губернатори Михаил Шакулашвили Қозоғистонга ўз вилоятининг пойтахти Горида Фахрий консуллик очиш қарори учун миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, мазкур муассаса икки давлатнинг вилоят ва шаҳарлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ҳажмини кенгайтириш, туризм ва илмий-маданий алмашинувни ривожлантиришга хизмат қилади.
Гори шаҳридаги фахрий консул лавозимига узоқ вақтдан бери Қарағандида яшаган таниқли грузиялик тадбиркор Иракли Какаладзе тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистоннинг Грузиядаги тўртинчи фахрий консуллигидир.