Грузияда ноқулай об-ҳаво: Кутаиси аэропорти ишни тўхтатди

None
Фото: newsgeorgia.ge
ТBILISI. Кazinform - Грузия аэропортлари иттифоқи Кутаиси халқаро аэропорти сув босишига олиб келган кучли ёмғир туфайли вақтинча ёпилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Новости-Грузия» ахборот агентлигига таяниб.

«Кучли ёмғир туфайли аэропорт йўловчи терминали иши тўхтаб қолди. Ушбу босқичда барча эҳтиёт чоралари кўрилган. Кутаиси халқаро аэропортида режалаштирилган рейслар Тбилисига йўналтирилмоқда», — дейилади хабарда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аэропорт залларидан бирида томнинг бир қисми қулаб тушган, биноларнинг бир қисми сув остида қолган ва электр қуввати ўчирилган.

Аэропорт веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Wizz Air авиакомпаниясининг Дортмунд, Париж, Барселона, ​​Минскдан Belavia рейслари, шунингдек, Кутаисидан Минск, Салоники, Познань ва Прагага парвозлар ҳам кечиктирилди ёки бекор қилинди.

Грузиянинг турли ҳудудларида ноқулай об-ҳаво 12 июль эрталабгача давом этади, деб хабар берди Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлиги.

Шарқий Грузияда, денгизда, қисқа муддатли ва кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл, Аджара қирғоғида бўрон бўлиши кутилмоқда. Ғарбдан кучли шамол эсади. Аҳоли умкин бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram