Грузияда маймун чечаги инфекцияси аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Мутахассисларнинг қайд этишича, касалликнинг шакли енгил кечган. Эркак вирусни хорижга саёҳат пайтида юқтириб олган, деб хабар беради Kazinform «Новости-Грузия» агентлигига таяниб.

Лаборатория текширувлари натижасида Грузияда маймун чечаги билан касалланганлик ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда Касалликларни назорат қилиш ва соғлиқни сақлаш миллий маркази (NCDC) маълум қилди.

«Беморда вируснинг енгил шакли бор эди, тегишли даволашдан сўнг у тез орада тиббий муассасадан чиқарилди. Унинг Европа бўйлаб саёҳат қилиш тарихи бор. Контактлар ҳам кузатув остида бўлиб, ҳеч бир ҳолатда клиник белгилар топилмади», — дейилади расмий хабарда.

NCDC Грузия бўйлаб беморларда тошма пайдо бўлишининг шубҳали ҳолатларини кузатишда давом этишини таъкидлайди.

Июн ойи бошида Грузияда иккита шубҳали ҳолат аниқланган. Беморлардан бири текширувдан ўтказилди ва мутахассислар уларда чечак касаллиги йўқлигига ишонч ҳосил қилишди.

Аввалроқ, йил бошидан буён дунёнинг 39 давлатида одамларда маймун чечаги билан касалланган 1,6 мингдан ортиқ тасдиқланган ҳолатлар ва деярли 1,5 мингта шубҳали ҳолатлар қайд этилгани хабар қилинган эди. Европа Иттифоқи маймун чечагига қарши вакцина сотиб олишни бошлади.


Сўнгги хабарлар
telegram