Грузияда кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди

Сайтдаги маълумотларга кўра, бугун соат 15:00да курорт қишлоғининг кўчки исканжасида қолганига икки кун бўлди.
Ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди, яна 25-29 киши қидирилмоқда. Бу рақамлар қайта-қайта ўзгариб бормоқда, 210 киши эвакуация қилинган.
Қутқарувчилар бугун кўчки остида қолган дала уйлари ва коттежларга етиб бориши кутилмоқда.
Грузия ижтимоий тармоқлари кўчки пайтида бедарак йўқолган одамларнинг суратлари билан тўла.
Воқеа содир бўлган ҳудудга кўнгиллилар келмоқда. Бироқ, полиция махсус тайёргарлик ва жиҳозларсиз одамларни қўймасликка ҳаракат қилмоқда.
Мамлакатда Мотам куни 7 августга белгиланганига қарамай, кўплаб кўнгилочар тадбирларни ўтказиш тақиқланган.
Бунгача Грузиянинг тоғли ҳудудларида содир бўлган кўчкилар туфайли 70 киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эдик.