22:05, 04 Август 2023 | GMT +5
Грузияда 7 август мотам куни деб эълон қилинди
ASTANА. Кazinform – Грузиянинг Шови курортидаги фожиали вазият туфайли 7 август мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди, дея хабар беради Кazinform Azertag агентлигига таяниб.

Агентлик хабарига кўра, бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шовидаги кўчки оқибатида 7 киши ҳалок бўлган эди. Ер остида қолган 30 кишини қидириш давом этмоқда. 140 киши, жумладан, болалар эвакуация қилинди.
Аввалроқ Грузиянинг Рача тоғларида қор кўчкиси содир бўлганидан кейин «Сансет Шови» меҳмонхонаси ҳудудидан 70 киши қутқариб олингани хабар қилинганди.