Грузияда илк "Қуруқлик порти" лойиҳаси тақдим этилди

TBILISI. Kazinform - Грузия пойтахтида жорий йил охирида иш бошлайдиган “Тбилиси қуруқлик порти” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

порт
Фото: The National

Лойиҳа тақдимотида Грузия Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили ва Abu Dhabi Ports Group компанияси делегациясига раҳбарлик қилаётган БАА Давлат вазири Аҳмад бин Али Ал Сайег иштирок этди.

— “Тбилиси қуруқлик порти” лойиҳаси билан Грузияда профессионал операторларнинг пайдо бўлиши юк эгалари ва турли ҳамкор томонлар учун муҳим сигналдир. Бу “Ўрта коридор”нинг катта салоҳиятга эга эканлигини ва тўғри ривожланаётганини англатади”, — деди Грузия вазири.

Леван Давиташвилининг сўзларига кўра, жорий йилнинг бир неча ойи давомида Грузияда юк ташиш ҳажми 10 фоизга ошган.

— “Тбилиси қуруқлик порти” замонавий интермодал логистика маркази бўлиб, Батуми ва Поти портларининг давоми ҳисобланади. У жорий йил охирида ишлай бошлайди ва Грузия, Туркия, Озарбайжон, Арманистон ва Қозоғистоннинг денгиз ва қуруқлик портлари тармоғидан фойдаланган ҳолда “Ўрта коридор” орқали Ғарбий Осиёнинг ишлаб чиқариш марказларини Шарқий Европа истеъмол бозорлари билан боғлайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари маълум қилди.

Грузия Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, “Тбилиси қуруқлик порти” Тбилиси аэропортидан 6 км узоқликда, 283 минг квадрат метр майдонда жойлашган. Шунингдек, “А” (9,8 минг кв.м) ва “В” (2,5 минг кв.м) тоифали омборхоналарни жойлаштириш режалаштирилган. Объектнинг йиллик қуввати 200 минг TEUгача. Ушбу босқичда порт ҳудудини пардозлаш ва офис қурилиши, шунингдек, "В" тоифали омбори, механизация биноси ва темир йўл қурилиши аллақачон якунланган.

Август ойида БААда жойлашган Abu Dhabi Ports Group “Тбилиси қуруқ порти”нинг 60% улушини сотиб олди ва унинг асосий эгасига айланди.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар