Грузияда хорижий агентлар ҳақидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинди
«Жамиятнинг ҳар бир аъзоси олдида масъул бўлган бошқарувчи куч сифатида биз қўллаб-қувватлаган хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини сўзсиз қайтариб олишга қарор қилдик», – дейилади партия сайтида.
Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти сешанба куни «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда маъқуллаган эди.
Шу муносабат билан Тбилиси марказида икки кун давомида норозилик акцияси ўтказилди.
Бир неча соат давомида минглаб одамлар иштирок этган иш ташлаш нисбатан тинч ўтди.
Маҳаллий вақт билан ярим тунга бир соат қолганда, намойишчиларнинг бир қисми парламент биносини ўраб олишга киришгач, вазият кескинлашди.
Грузия матбуоти хабарига кўра, намойишчиларнинг кўпчилиги махсус кучлардан қочганида газ, тутун ва жанглардан жароҳат олган. Ҳибсга олинганлар ҳам бор.
Фото: ria.ru