Грузияда бир кунда учта зилзила рўй берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Грузиянинг ғарбий қисмида 3,5 балли зилзила рўй бери, деб хабар беради Kazinform Грузия янгиликлари сайтига асосланиб.
None
None

Зилзила 4 ноябрь куни Тбилиси вақти билан соат 23:57 да қайд этилди. Зилзила эпицентри Они шаҳридан 9 километр жанубда (Рача-Лечхуми ва Квемо Сванети вилояти) жойлашган.

Чуқурлиги - 12 км. Вайрон қилинган бинолар ҳақида маълумот олинмади.

Сўнгги бир кун ичида Ғарбий Грузияда учта зилзила бўлган.

Соат 18:04 ва 18:05 да Они ва Сачхер шаҳри (Имерети вилояти) яқинида 3,5 ва 3,6 балли зилзилалар қайд этилган.

Сўнгги хабарлар