Грузияда бир эркак бозорда қариндошларига қарата ўт очди

Рустави шаҳридаги бозорда номаълум шахс ўт очди. Тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир қанча фуқаролар жароҳатланди, дея хабар беради Kazinform Новости Грузиига таяниб.

Грузияда бир эркак бозорда қариндошларига қарата ўт очди
Фото: newsgeorgia.ge

Номаълум шахс тўғридан-тўғри бозордаги савдогарларга қарата ўқотар қуролдан ўқ узган.

Шаҳар полициясига кўра, отишма содир этган шахс 36 ёшли эркак бўлган. У воқеа жойида қўлга олинган. Қурбонлар орасида ўт очган одамнинг бозорда савдо қилган амакиси ҳам бор. Яраланганлардан бири ҳам амакиваччаси. Жабрланувчи шифохонага етказилган.

Воқеа жойига зудлик билан шифокорлар бригадаси етиб келди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

 

?embed=1

Сўнгги хабарлар