09:52, 24 Август 2020 | GMT +5
Грузияда автобус жарликдан қулаб 17 киши ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. TASS-Kazinform – Грузиянинг шимоли-шарқида жойлашган Душети туманининг тоғли ҳудудидаги йўлда автобус жарликдан қулаб тушди. Камида 17 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазирлиги хабар берди, деб ёзади Kazinform Россиянинг TASS ахборот агентлигига таяниб.
«Бугунги маълумотларга кўра, камида 17 киши ҳалок бўлган ва уч киши жароҳат олган», - дейилади баёнотда.
Қутқарувчилар жабрланганларни хавфсиз жойга олиб кетишди, кейин тез ёрдам машинаси уларни касалхонага олиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия Ички ишлар вазирлиги 12 кишининг ўлганини хабар қилганди.
Вазирликнинг маълумотларига кўра, авария Бисо қишлоғи яқинида юз берган. Микроавтобус 80 м баландликдан қулаб тушган.
Ҳалокат сабаби ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Грузия Ички ишлар вазирлиги автоҳалокат юзасидан тергов бошлади.