Грузияда 18 ёшдан ошган барча фуқаролар учун «бустер» эмлашга рухсат берилди

TBILISI. Kazinform - Грузия 18 ёшдан ошган барча фуқароларга коронавирусга қарши эмлашнинг учинчи, яъни «бустер» дозасини олишга рухсат берди. Эмлаш бўйича кенгаш 12-15 ёшли болаларни Pfizer препаратининг икки дозаси билан эмлашни ҳам қўллаб-қувватлади, дея хабар беради Kazinform «Новости-Грузия»га таяниб.
None
None

Яқин вақтгача эмлашнинг қўшимча дозаси фақат 50 ёшдан ошган фуқароларга ва «хавф гуруҳлари» даги жиддий касалликларга чалинган одамларга берилиши мумкин эди.

Грузия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Тамар Габуниа бугун бўлиб ўтган брифингда Эмлаш бўйича кенгаш қарорини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, эндиликда Грузияда 18 ёшдан ошган ҳар қандай вакцина билан эмланган ҳар қандай шахс «бустер» дозадан фойдаланиши мумкин.

Sinopharm ва Sinovac вакциналари билан эмланганлар «бустер» доза сифатида Sinopharm ёки Sinovac вакцинаси ёки Pfizerдан фойдаланиши мумкин.

Aгар дастлабки икки доза AstraZeneca билан берилган бўлса, олти ойдан кейин «бустер» Pfizer билан берилиши керак. Кам талаб туфайли AstraZeneca препарати энди Грузияда эмлаш учун ишлатилмайди ва мамлакатда захиралар йўқ.

Шу билан бирга, Sinopharm ва Sinovac препаратлари билан эмланган 60 ёшдан ошган фуқаролар иккинчи дозадан кейин уч ой ўтгач, иккинчи инъекция қилинган кундан бошлаб олти ой кутмасдан, «бустер» дозани амалга оширишлари мумкин.

«Pfizer билан эмланган одамлар учун, табиийки, иккинчи эмлашдан кейин олти ой ичида худди шу препаратнинг учинчи дозасини қўллаш тавсия этилади», - деди Габуниа.

Бугунги кунда Иммунизация кенгаши 12-15 ёшли болаларни Pfizerнинг икки дозаси билан эмлашни қўллаб-қувватлади. Бу ота-оналар ёки васийларнинг розилигини талаб қилади.

Шу пайтгача 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни эмлаш фақат оғир касалликларга чалинган ва юқори хавф остида бўлган тақдирдагина рухсат этилган.

Грузияда коронавирусга қарши эмлаш ихтиёрий ва мамлакат аҳолиси ва 16 ёшдан бошлаб чет элликлар учун бепул.

8 ноябр ҳолатига кўра, Грузияда катта ёшли аҳолининг 33,4 фоизи тўлиқ эмланган.

Сўнгги хабарлар