Грузия президентининг импичменти муваффақиятсиз тугади - ҳукмрон партия етарли овозга эга бўлмади

Грузиянинг ҳукмрон партияси Саломе Зурабишвилини президентлик лавозимидан четлата олмади, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Новости-Грузия”га таяниб.

Грузия президенти
Фото: «Новости — Грузия»

Овоз бериш жараёнида импичментни 86 депутат қўллаб-қувватлади, ҳолбуки 100 та овоз зарур эди. Бир депутат қарши овоз берди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Саломе Зурабишвили давлат раҳбари сифатида қолади.

Сўнгги хабарлар