Грузия пойтахтида қозоқ операларидан ариялар ижро этилади

ASTANА. Кazinform - «Астана опера» илк бор Тбилисида контцерт беради. Грузия жамоатчилиги Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Абзал Мухитдин дирижёрлигидаги театр симфоник оркестри ва хори иштирокида қозоғистонлик асарлар, шунингдек, жаҳон дурдона асарлари ижроси билан узоқ кутилган унутилмас учрашувни кутмоқда. Бу ҳақда Kazinform театр матбуот хизматига таяниб хабар берди.
None
Фото: astanaopera.kz

23 сентябрь куни Шота Руставели номидаги Миллий давлат академик театри саҳнасида «Тбилисидаги дашт оҳанглари» гастрол концерти бўлиб ўтади.

«Астана Опера» гастролларининг географияси ҳар йили кенгайиб бормоқда. Қозоғистонда ҳам, хорижда ҳам санъаткор ва мусиқачиларимизни илиқ ва самимий кутиб олишади. Хориждаги ҳар бир чиқиш масъулиятли ва ҳаяжонли воқеадир, чунки биз нафақат театримизни тақдим этамиз, балки мамлакат номидан гапирамиз, чет элликларни миллий маданият билан таништирамиз, амалиёт шуни кўрсатадики, бу бутун дунёда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу боис, биз ҳар доим гастрол дастурига маҳаллий муаллифларнинг асарларини киритамиз – бу мамлакат ҳақида сўзсиз тушунарли, универсал мусиқа тилида сўзлаб бериш учун ажойиб имконият», — деди «Астана Опера» директори, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Ғалим Ахмедяров.

Грузия пойтахтидаги гастрол ажойиб воқеа бўлишини ваъда қилмоқда. «Астана Опера» театри бош дирижёри ўринбосари Абзал Мухитдин қозоқ опералари ва чолғу асбоблари номерлари, шунингдек, жаҳонга машҳур бастакорларнинг операларидан машҳур ария ва катта ҳажмдаги мусиқа блокидан иборат бўлган таъсирли гала-дастур тайёрламоқда.

Артистлар ва мусиқачилар Тбилисида гастрол сафарига жиддий тайёргарлик кўрмоқда: Грузия бутун дунёда мусиқага, хусусан, вокал мусиқасига бўлган алоҳида муҳаббати билан танилган. Дастурда театрнинг етакчи солистлари, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоблар: Жанат Шибиқбаев, Салтанат Ахметова, Айгул Ниязова, Медет Чотабаев, Меир Байнеш, Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Жаннат Бақтай, шунингдек, халқаро ва миллий танловлар лауреатлари Гулжанат Сапақова, Евгений Чайников, Татьяна Вицинская, Ержан Саипов, Артур Габдиевлар иштирок этишади. Театр опера труппаси директори, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Азамат Жалтиргўзов.

Сўнгги хабарлар