Грузия Парламенти раиси Қозоғистонга келади

ASTANА. Кazinform - Грузия Парламенти раиси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

Шалва Папуашвили
Фото: interpressnews

“2024 йил 11-13 апрель кунлари Грузия Парламенти спикери Шалва Папуашвилининг Астанага расмий ташрифи режалаштирилган. Бўлажак ташриф давомида мамлакат раҳбарияти, Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев ва Парламент Мажилиси раиси Ерлан Қошанов билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган”, — деди А. Смадияров вазирликнинг ҳафталик матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида икки давлатнинг парламентлараро ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Сўнгги хабарлар