Грузия парламенти қўмитаси хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади

ASTANА. Кazinform - Грузия парламентининг ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитаси хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ва якуний ўқишда маъқуллади. Қўмита йиғилиши қонун чиқарувчи орган сайтида тўғридан-тўғри трансляция қилинди, деб хабар беради TASS ахборот агентлиги.

Грузия
Фото: armenpress.am

Маърузачи қўмита раҳбари Анри Оханашвили эди. Низомга кўра, учинчи ўқишда қонун лойиҳасига таҳририй ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган. Ҳеч ким таҳририй фикрга эга эмас эди. Лойиҳа учинчи ўқишда ялпи йиғилишга юборилди.

Чет эл агентлари ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши намойишчилар якшанба кунидан бери навбатдаги намойиш ўтказмоқда. 13 май куни эрталаб улар Руставели проспектидаги парламентга бориб, депутатлар ташаббусни ҳуқуқий масалалар бўйича қўмита йиғилишида учинчи ўқишда кўриб чиқмаслиги учун ўша ерда тунаб қолишди. Душанба куни эрта тонгда полиция намойишчиларни парламентга киришдан узоқлаштирган.

1 май куни Грузия парламенти “Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади. Президент Саломе Зурабишвили, мухолифат ва Ғарб дипломатлари буни республиканинг Европа Иттифоқига интеграциялашувига тўсиқ, деб ҳисоблаб, бунга қарши чиқди. АҚШ Давлат департаментига кўра, бу қонун лойиҳаси мамлакатдаги фаол фуқаролик жамиятига путур етказишга қаратилган. Ҳукмрон “Грузия орзуси – демократик Грузия” партияси етакчилари фикрича, бу фақат нодавлат сектор ва оммавий ахборот воситаларининг хориждан молиялаштирилиши шаффофлигини таъминлаш мақсадига хизмат қилади. Зурабишвили қонун лойиҳаси уч ўқишда ҳам қабул қилинган тақдирда вето қўйишини маълум қилди.

15 апрелдан бери мухолифат ва фуқаролик фаоллари Тбилисида хорижий агентлар ҳақидаги қонун қабул қилинишига қарши намойишлар ўтказмоқда. Намойишлар бир неча бор хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларга сабаб бўлган.

Аввал хабар берганимиздек, Тбилисида намойишчилар ва мухолифатчи блогер ҳибсга олинди.

Сўнгги хабарлар