Грузия инвесторлари Қозоғистонга 400 млн доллар сармоя киритди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Грузия ўртасидаги сармоявий шериклик тенденцияси ортиб бормоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

Казахстан и Грузия
Фото: Правительство РК

“Грузия - Қозоғистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкоридир. Шу нуқтаи назардан, икки давлат ўртасида сармоявий шериклик тенденцияси ортиб бораётганини таъкидлаш лозим. Ўтган 20 йил давомида грузиялик инвесторлар Қозоғистон иқтисодиётига 400 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган бўлса, ўз навбатида, мамлакатимиз тадбиркорлари бу давлатга қарийб 620 миллион доллар сармоя киритди.

Биз сармоявий ҳамкорликни оширишда ва мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашда давом этамиз”, - деди у Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар чоғида.

Ҳукумат раҳбари, шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш икки мамлакат ҳамкорлигининг муҳим йўналиши эканини таъкидлади.

"Мавжуд глобал вазият ва глобал таъминот занжирлари ўзгаришига қарамай, биз мамлакатларимиз ўртасидаги савдо алоқаларини ошириш учун биргаликда ҳаракат қиламиз. Грузияга етказиб берилаётган маҳсулотлар қаторига янги турдаги нохом ашё турлари қўшилаётганидан мамнунмиз, – дейди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар