16:25, 27 Март 2024 | GMT +5
Грузия илк бор Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича Грузия терма жамоаси Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди. Грузия терма жамоаси Миллатлар лигаси C плей-офф босқичи финалида Грецияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Энди грузиялик футболчилар қитъа миқёсидаги мусобақада Португалия, Туркия ва Чехия терма жамоалари билан тўқнаш келишади.
Учрашувда Грузия ва Греция терма жамоалари ўйиннинг асосий ва қўшимча таймларида бир-бирлари дарвозасига йўл топа олишмади. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Бу сафар грузиялик футболчилар рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этишди.
Шу тариқа Грузия ўз тарихида илк бор Европа чемпионати финал босқичига йўлланма олди.