Грузия COVID-19 тарқалиши бўйича дунёда биринчи ўринга кўтарилди
Нашр маълумотларига кўра, Грузияда ўртача кунлик инфекция юқтириш даражаси 3758 кишини, вафот этганлар сони 36 кишини ташкил қилади. Грузия ҳозирда коронавируснинг тўртинчи тўлқинида. Сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 5697 киши касал бўлиб, 54 киши COVID-19дан вафот этди. Бу пандемия бошланганидан буён рекорддир.
Ҳукумат душанба куни янги чекловларни эълон қилди. 10 августдан бошлаб мамлакатда нафақат уйда, балки очиқ ҳавода ҳам 5 киши йиғилcа, ниқоб тақиш мажбурияти бор. Тўй, дафн маросимлари, юбилейлар ва бошқа тадбирларга қўйилган тақиқлар қатъий бажарилади. Шунингдек, клуб ва ресторанларга тунда ишлаш тақиқланган.
7 августда 664997 киши вакцинанинг фақат битта компоненти билан эмланган. Бу Грузия аҳолисининг атиги 17,8 фоизи. 204.234 фуқаро (5.3 фоиз) иккала компонент билан эмланган.