Грециядаги иссиқхонада қўйлар отари 100 кг марихуана еб қуйди

Грециядаги иссиқхонада қўй подаси 100 кг марихуана еб қуйди
Фото: Kazinform ХАА

Грецияда жорий йилнинг ёзида содир бўлган жазирама, ўрмон ёнғинлари ва кучли сув тошқинлари мамлакат ҳудудларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган катта майдонларни вайрон қилди, деб хабар беради Kazinform ХАА Sky Newsга таяниб.

Ўт излаб, марказий Грециянинг сув босган текисликларида ўтлаётган қўйлар Альмирос шаҳри яқинида тиббий мақсадларда марихуана етиштириладиган иссиқхонага дуч келган. Қайд этилишича, қўйлар ҳосилнинг катта қисмини, тахминан 100 кг марихуанани еган.

Чўпоннинг сўзларига кўра, у қўйлардаги ғалати хатти-ҳаракатларни пайқаган, бироқ бундай хатти-ҳаракатларга нима сабаб бўлиши мумкинлигини тушунолмаган.

Иссиқхона эгасининг айтишича, экинлар аллақачон жазирама ва Дэниел бўронидан қаттиқ зарар кўрган ва қўйлар "қолган нарсаларни" ейишган.

Шунингдек, у бу вазиятда нима қилишни, йиғлашни ёки кулишни билмаслигини қўшимча қилди.

Расмийларга кўра, "Дэниел" бўрони сабаб бўлган сув тошқинида 100 мингдан ортиқ ҳайвонлар ва чорва моллари нобуд бўлган.

Сув тошқинлари туфайли одамлар уйларининг томларига қочиб чиқишга мажбур бўлди. 17 кишининг ҳаётига зомин бўлган жала 1930 йилда об-ҳаво қайд этилганидан бери мамлакатдаги энг ёмони бўлди. Қайд этилишича, ёмғирлар қатор ҳалокатли ўрмон ёнғинларини алмаштирган.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ҳам жиддий таъсир кўрсатди.

Греция Бош вазири Кириакос Мицотакиснинг айтишича, мамлакат иқлим ўзгариши сабабли жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Ҳукумат табиий офатлардан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун қўшимча чора-тадбирлар кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram