Грецияда кучли зилзила қайд этилди

Греция жанубида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа Ўртаер денгизи сейсмологик маркази ўз сайтида маълум қилган.

зилзила
Фото: Depositphotos.com

Зилзила бугун, 29 март куни UTC вақти билан 10.12 да қайд этилган. Эпимаркази тахминан 168 минг киши истиқомат қилувчи Патра шаҳридан 122 километр жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 17 километр чуқурликда бўлган.

Эҳтимолий қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ.

Сўнгги хабарлар