Греция соҳил қўриқлаш хизмати 112 нафар ноқонуний муҳожирни қўлга олди
ASTANА. Кazinform - Греция соҳил қўриқлаш хизмати Эгей денгизидаги Крит ва Гавдос оролларида тўхтаб турган 112 нафар ноқонуний муҳожирни қўлга олди. Улар орасида одам ташиш билан шуғулланган 3 нафар гумонланувчи бор, деб ёзади TASS.

Афина-Македония ахборот агентлиги ANA-MPA хабарига кўра, Критдаги Калон-Лименон порти маъмурияти Гортина муниципалитетидаги Трахулас пляжида одатдагидан кўпроқ хорижликлар борлиги ҳақида хабар олган.
Воқеа жойига етиб келган Соҳил хавфсизлик хизмати полицияси ходимлари 44 нафар муҳожир (42 нафар катталар, 2 нафар бола) ва двигатели шикастланган ёғоч қайиқни аниқлади. Полиция ҳибсга олинган одамларни оролнинг маъмурий маркази Ираклион портига олиб борди.
Муҳожирлар Тобрук шаҳридан 2 октябрь куни чиқиб кетишганини ва ҳар бир киши учун 9 минг евро тўлаганини айтди. Полиция ноқонуний муҳожирларни ташиш билан шуғулланган 31, 19 ва 24 ёшли уч шахсни аниқлади.
Бундан ташқари, Гавдосдан 25 денгиз мили узоқликда жойлашган Португалия байроғи остидаги BARBRO кемасидан яна 42 нафар катта ёшли киши қутқариб олинди. Улар ҳам оролга олиб келинган. Шунингдек, Гавдосдаги Лукаду пляжида 26 нафар хорижлик топилган. 68 кишининг барчаси Чания портига олиб кетилган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.