Греция - Қозоғистон футбол учрашувини нидерландиялик ҳакамлар бошқариб боради
ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича Миллатлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган Қозоғистон – Греция учрашувида нидерландиялик Данни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси хизмат қилади.

Икки жамоа 21 март куни 2024 йилги Европа чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Ўйин Qazaqstan ва Qazsport телеканаллари орқали 21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси соат 00:35 да жонли эфирда намойиш этилади.
Бош ҳакам - нидерландиялик Данни Маккели. Унга ҳамюртлари Хессел Стеегстра ва Ян де Врис ёрдам беришади. Ўша давлат вакили Аллард Линдхаут ёрдамчи ҳакамдир.
Қозоғистонлик футболчилар ушбу ўйинга Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида тайёргарлик кўришди.
Йиғин доирасида Қозоғистон футболчилари Туркманистон билан ўртоқлик учрашувида рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Бу жуфтлик ғолиби 26 март куни Грузия – Люксембург жуфтлиги ғолибига қарши яна ўйнайди.
Ғолиб жамоа 2024 йилги Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланма олади.
Қозоғистонлик футболчилар қитъа мусобақасининг саралаш босқичида H гуруҳида иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллади.