Греция - Қозоғистон футбол матчи жонли эфирда намойиш этилади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик мухлислар Қозоғистон терма жамоасининг Миллатлар лигаси плей-офф босқичининг нимчорак финали доирасидаги Греция терма жамоасига қарши ўйинини жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Кazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Греция - Қозоғистон ўйинини тўғридан-тўғри трансляция қилиш Qazaqstan ва Qazsport телеканаллари томонидан ташкил этилади. Учрашув Афинада 21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Астана вақти билан 00:35 да бошланади.
Миллатлар лигасининг плей-офф босқичида жамоалар 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Греция – Қозоғистон ўйини ғолиби финалда Грузия – Люксембург учрашуви ғолиби билан ўйнайди. Тўрт жамоанинг энг яхшиси бу йил қитъа чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.