Грета Тунберг жаримага тортилди

ASTANA. Kazinform – Швециянинг Мальмё шаҳри суди 20 июнда шаҳар портидаги норозилик намойишлари чоғида полицияга бўйсунмагани учун таниқли экология фаоли Грета Тунбергни жаримага тортди, деб хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.
None
Фото: instagram.com/gretathunberg

Ўша куни Грета ва унинг тарафдорлари портда нефть ташувчи машиналар йўлини тўсиб қўйишди. Швециялик атроф-муҳит фаоллари қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишга шундай норозилик билдиришган.

Тунберг айбини тан олмади, бироқ суд бошқача қарор қилди. Фаол 2500 швед крони (тахминан 240 доллар) миқдорида жаримага тортилди.

Сўнгги хабарлар