Грэпплинг бўйича жаҳон чемпиони бўлган қозоғистонлик ўз совринини хайрия ишларига топширди
Шу муносабат билан спортчи совриннинг бир қисмини хайрия ишларига топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири .
Спортчининг хайрия ишлари ҳақида Алматидаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига совғалар топширилиши чоғида маълум қилинди. Тадбирда Самат Aйтпанбет ва армия генерали Сағадат Нурмағамбетов номидаги «Sagadat batyr – QTT» клуби мураббийи иштирок этди.
«Aввало, мураббийим Нурсултон Оринбасаровга раҳмат айтаман. У ҳар доим мени қўллаб-қувватлайди ва маслаҳат беради. Унинг шарофати билан яқинда Истанбулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдим. 5 минг AҚШ доллари билан тақдирландим, унинг ярмини асосчиси мураббийим бўлган хайрия жамғармасига ўтказмоқчиман», — деди грэпплинг бўйича жаҳон чемпиони Самат Aйтпанбет.
Шунингдек, спортчи хайрия жамғармаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва мия фалажига чалинганларга, етим болаларга катта ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, у жамғарма фаолияти туфайли етим болалар жиу-житсу ва грэпплинг билан бепул шуғулланиш имкониятига эга бўлаётганини айтди.
Ўз навбатида спортчининг устози Нурсултон Оринбасаров шогирдига бу хайрли иш учун миннатдорчилик билдириб, спортда муваффақиятлар тилади.
Муаллиф: Aли Ибраев