Грэмми мукофотининг қозоғистонлик ёш соҳиби дунё бўйлаб 24 та концерт беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик диджей, Грэмми мукофоти совриндори Иманбек (Imanbek) Зейкенов ўзининг жаҳон миқёсидаги гастрол сафарига отланиши ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Раҳмат» гастрол сафари ҳақида эълон қилинди. Концерт дастури жадвалини тақдим этамиз», - деб ёзди Иманбек Instagram саҳифасида.

Диджейнинг мусиқий гастроли 8 апрел куни Нью-Йоркда бошланади ва 25 сентябргача давом этади. Жами 24 та концерт дастури режалаштирилган.

Гастрол давомида Иманбек Канада, Швеция, Норвегия, Италия, АҚШ, Германия ва Лотин Америкасида концерт беради.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик мусиқачи ўтган йили машҳур Грэмми мукофотини қўлга киритган эди.


Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар
telegram