Грециядаги намойишлар натижаси полиция билан тўқнашувга олиб келди

None
АFINА. Kazinform – Греция парламенти биноси олдидаги Синтагма майдонидаги норозилик акцияси полиция билан тўқнашув оқибатида якунланди, дея хабар бермоқда Kazinform Euronewsга таяниб.

Темир йўл ходимлари касаба уюшмалари ва турли ижтимоий ҳаракатлар томонидан ташкил этилган акция иштирокчилари Лариса шаҳридаги йўловчи поезди ҳалокатидан сўнг ҳокимиятни лоқайдликда айблади. Унинг юк поезди билан тўқнашуви натижасида 57 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди.

Намойишчилар мамлакат темир йўлларининг айрим участкаларида автоматик бошқарув тизимини ўрнатмаган темир йўл муассасаси раҳбариятини ҳам жавобгарликка тортишга чақирди.

Намойишчиларга полиция ходимларига ҳужум қилган анархистик гуруҳлар фаоллари ҳам қўшилди.

Акциялар Грециянинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

Акция ташкилотчилари бахтсиз ҳодиса сабабларини адолатли ўрганиш ва айбдорларни жазолашни талаб қилди. Ҳалок бўлганлар орасида талабалар ҳам кўп. 22 киши касалхонада, улардан етти нафари реанимация бўлимида.

Икки поезд бир йўл бўйлаб бир неча километр йўл босиб ўтиб, тўқнашиб кетди. Ушбу бахтсиз ҳодиса Грециянинг бир қанча шаҳарларида норозиликларга сабаб бўлди.

59 ёшли станция бошлиғи ҳибсга олиниб, унга «беихтиёр одам ўлдириш» ва «тана жароҳати етказиш» айбловлари қўйилган.

У 342 йўловчи ва 10 темир йўл ходимини олиб кетаётган, Афинани мамлакат шимолидаги Салоники билан боғлайдиган поездга қандай қилиб юк поезди билан бир хил йўлдан фойдаланишга рухсат берилганини тушунтириши керак эди.

Мамлакат транспорт вазири Жоргос Герапетритис қурбон бўлганларнинг оилаларидан узр сўради ва «сиёсий тизим ва давлатни тўлиқ танқид қилди». Собиқ вазир Костас Караманлис истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди.

Фото: AFP


Сўнгги хабарлар
telegram