08:47, 26 Июнь 2023 | GMT +5
Грецияда яна парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
ASTANA. Kazinform – Грецияда иккинчи парламент сайловлари бошланди. Яққол фаворит – бош вазир Кириакос Мицотакиснинг «Янги демократия» консерватив ҳукмрон партияси бўлмоқда. Собиқ бош вазир Алексис Ципраснинг мухолифатдаги СИРИЗА партияси иккинчи ўринни эгаллаши мумкин, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

Кейинчалик ўтказилган сўров натижаларига кўра, сайловчиларнинг 40 фоиздан ортиғи Мицотакис партиясини, 20 фоизга яқини эса СИРИЗУни қўллаб-қувватлашга тайёр.
Греция парламентида 300 ўрин бор. 21 мартда ўтказилган аввалги овоз бериш натижаларига кўра, «Янги демократия» партияси ғалаба қозонган эди. Бироқ мамлакатда бир партиявий ҳукумат тузилмади, бу эса қайта сайловларга олиб келди.
Грецияда иккинчи тур кучли-пропорционал тизим бўйича ўтказилади. Унга кўра, ғолиб партия автоматик равишда 20 та ўрин бонусига эга бўлади. Шундай экан, «Янги демократия» 40 фоиз овоз тўплай олса, аксарият ўринларни эгаллаб, парламентни ўзи бошқара олади. Сайловда 32 партиядан номзодлар иштирок этяпти.