Грецияда бир суткада 45 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари содир бўлди

None
Фото: aa.com.tr
ASTANA. Kazinform - Охирги 24 соат ичида Грецияда жазирама ва кучли шамол туфайли 46 та ўрмон ёнғинлари содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Анадолуга таяниб.

Греция ёнғин хизмати баёнотида айтилишича, яқин кунларда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида «ўрмон ёнғинлари хавфи юқори».

Баёнотда, пойтахт Афинани ҳам ўз ичига олган Аттика минтақасидаги метеорологик шароитнинг ўрмон ёнғинлари хавфини оширгани билдирилди.

Мамлакатда жазираманинг энг юқори чўққиси 20 июль куни кутилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Грецияда мисли кўрилмаган ёнғинлар минглаб гектар ўрмонларни вайрон қилган эди. 2021 йилда ўрмон ёнғинлари пайтида эълон қилинган EFFIS ҳисоботига кўра, Грецияда давом этган ёнғинлар барча ерларнинг 90 фоизини вайрон қилган.


Сўнгги хабарлар
telegram