16:05, 12 Август 2021 | GMT +5
Грецияда 18 киши минган қайиқ чўкиб кетди
AFINA. Kazinform - Пайшанба куни Эгей денгизидаги Милос ороли яқинида 18 йўловчиси бўлган сайёҳлик кемаси чўкиб кетди, дея хабар беради Kazinform ERT1 телеканалига таяниб.
Милос порти маълумотига кўра, воқеа Милосдан 15 денгиз мили узоқликда содир бўлган. Кеманинг тури ҳозирча номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, бу қайиқ ёки елканли кема бўлиши мумкин.
Милос порт хизматига кўра, ҳозир одамлар сувда. Уларни қутқариш учун кенг кўламли операция бошланди. Воқеа жойига Грециянинг иккита Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳарбий-денгиз кучлари вертолётлари етиб келган. Соҳил қўриқчиларининг қайиқлари, шунингдек, балиқчилик қайиқлари юборилган.
Бу ҳудудда Бофорт шкаласи бўйича 4-5 даража шамол эсади.