Греция ва Австрия Европа Иттифоқига «вакцина паспорти»ни жорий этишни таклиф қилишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Греция ва Австрия бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларини коронавирусга қарши вакцина «паспорт»ини жорий қилишга чақирмоқдалар, бу эса Европанинг туризм саноатини ривожлантиришга ёрдам беради. Бундай ҳужжатнинг, яъни гувоҳноманинг мақсади вакцина билан эмланган одамларга Европа Иттифоқи ҳудудида еркин саёҳат қилишдир, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.
None
None

Ушбу таклиф Европа Иттифоқи раҳбарлари ўртасидаги виртуал мунозарада қилинган. Бироқ, вакцина паспортига иттифоққа аъзо 27 давлатнинг баъзилари қарши чиқишди.

Франция ва Германиянинг таъкидлашича, бундай ҳужжатларни расмийлаштириш ҳали эрта бўлиши мумкин. Вирусларнинг одамларда тарқалишининг олдини олиш учун вакциналарнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳали ҳам тўлиқ эмас.

Сўнгги хабарлар