Греция транспорт вазири поезд ҳалокатидан кейин истеъфога чиқишини айтди

None
АFINА. ТАSS– Кazinform – Греция инфратузилмалар ва транспорт вазири Костас Караманлис Лариса шаҳри яқинида йўловчи поезди ҳалокатга учраганидан сўнг истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди.

Ҳодиса оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Россиянинг ТАSS агентлигига таяниб.

Грециянинг ERТ1 телеканалига кўра, Костас Караманлис ўз ҳаракатини бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганлар руҳига эҳтиром кўрсатишнинг кичик ишораси деб ҳисоблаган ҳолда истеъфога чиқишини маълум қилган.

«Ҳозиргина фожиа содир бўлган жойдан қайтдим, жуда оғриқли. Бу Греция темир йўлларининг ХХI аср талабларига жавоб бермаслигидан далолатдир. 3,5 йил давомида биз вазиятни яхшилаш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Афсуски, бундай офатнинг олдини олиш учун етарлича ҳаракат қилинмади. Бу барчамиз учун ҳам, мен учун ҳам оғир вазият», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, жиддий фожиадан кейин ҳеч нарса бўлмагандек яшашни давом эттириш мумкин эмас.

«Мен сиёсатга яқинда келганман. Лекин фуқароларнинг сиёсий тизимга ишончи демократиянинг зарур элементи, деб ҳисоблайман. Бу сиёсий жавобгарлик деб аталади. Шу сабабдан мен инфратузилмалар ва транспорт вазири лавозимини тарк этяпман. Мен буни ноҳақ ҳалок бўлганларнинг руҳига ҳурматнинг минимал белгиси деб биламан. Греция давлати ва сиёсий тизимининг чексиз хатолари учун жавобгарликни ўз зиммамга олиш менинг бурчимдир. Мен қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларининг қайғусига шерикман», — деди Костас Караманлис.

Аввалроқ Грецияда поезднинг тўқнашуви оқибатида 26 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозир воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram