Grand Slam турнирида иштирок этадиган қозоғистонлик дзюдочилар номи маълум бўлди
Халқаро турнир 31 март – 2 апрель кунлари бўлиб ўтади. Терма жамоа мураббийлари мусобақада иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди.
Мусобақа давомида эркаклар ўртасида Нурқанат Серикбаев, Шерзод Давлатов (60 кг), Есет Қуанов, Ғусман Қирғизбаев (66 кг), Данияр Шамшаев, Дархан Қойбағаров (73 кг), Руслан Мусаев, Аблайхан Жубаназар (81 кг), Айдар Арапов, Дидар Хамза (90 кг), Нурлихан Шархан (100 кг), Ғалимжан Қириқбай, Адил Оразбоев (100 кг дан юқори) татамига чиқади.
Аёллар баҳсида Ғалия Тинбаева (48 кг), Бақит Қусақбаева (57 кг), Анастасия Маякова (70 кг), Роза Нисантаева (70 кг), Камила Берлиқаш (78 кг иштирок этади.
Мусобақанинг финал учрашувини «Qazsport» телеканали намойиш этади.
Эслатиб ўтамиз, 7-9 апрель кунлари Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Бекет Махмутов хотирасига бағишланган Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Муаллиф: Адилжан Умбет