Grand Slam турнири: Даурен Суюкенов Қозоғистон саватчасига иккинчи бронза медалини қўшиб қўйди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик дзюдочи Даурен Суюкенов Абу-Дабида (БАА) “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.
Даурен 60 килограмм вазн тоифасида кучли учликдан жой олиш учун ҳамюрти Мағжан Шамшадин билан курашди.
Мусобақани муваффақиятли бошлаган М.Шамшадин ярим финалда франциялик Седрик Риволга имкониятни бой берган бўлса, Д.Суюкенов таскин берувчи баҳсда ўзбекистонлик Камолиддин Бахтировни мағлубиятга учратди.
Бронза медали учун баҳсда М.Шамшадинга учта огоҳлантириш берилди ва Даурен ғалаба қозонди.
Шу тариқа, “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирнинг биринчи кунида Қозоғистон иккита бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абиба Абужақинова Grand Slam турнирининг бронза медали совриндорига айлангани ҳақида ёзган эдик.