Google Street View энди Қозоғистонда ҳам мавжуд - вазир

Google
Фото: Бағдат Мусиннің парақшасынан

Google офисининг ходимлари Қозоғистонга келди. Улар Қозоғистон бозорига қизиқиш билдирди, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришнинг янги воситаларини таклиф қилди.

Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди.

“Google Street View Қозоғистоннинг ажойиб ранг-баранг табиати ва маданиятини виртуал ўрганиш имконини беради.

Ушбу муҳим воқеа аҳоли ва меҳмонларга ўз уйларидан чиқмасдан Қозоғистоннинг бой маданий мероси ва ҳаёти билан танишишларига йўл очади”, — деб ёзади вазир.

Ресурсга кириш учун компьютерингиздан Google харитасидаги Street View сариқ тугмасини босинг ёки мобил қурилмангизда 360 даражали кадрни танланг.

“Асосий шаҳарлар ва тарихий аҳамиятга эга жойлар атрофидаги йўналишларнинг янгиланган кўриниши нафақат туризм, балки мамлакат иқтисодий ривожланишига ҳам хизмат қилади. Биз бундай имкониятни тақдим этишдан мамнунмиз ва Қозоғистондаги Google Street View ҳам мамлакат ичида, ҳам ташқарисида сайёҳлар оқимига ҳисса қўшишига умид қиламиз”, — деди Бағдат Мусин.

Сўнгги хабарлар