Google Maps фотоси Испанияда қотилликни очишга ёрдам берди
ASTANA. Kazinform - Испаниянинг Сориа провинциясида полиция келиб чиқиши кубалик эркакнинг ғойиб бўлишига алоқадорликда гумон қилинган икки кишини ҳибсга олди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.
Тергов давомида агентлар далилий ашёдан фойдаланишди - Google Maps хизматидан олинган сурат. Унда бир одам ўз автомобили юкхонасида одам жасадини олиб кетаётгани тасвирланган. Сурат атиги бир неча ўнлаб одамлар истиқомат қиладиган Тахуэко муниципалитетида олинган.
Ҳибсга олинганлар - қурбоннинг шериги ва унинг собиқ севгилиси бўлган аёл. Улар 12 ноябрь куни қўлга олинган.
Эркакнинг ғойиб бўлгани ҳақида унинг қариндоши ўтган йилнинг 23 ноябрь куни хабар берган. Унга бедарак йўқолган шахсдан хабарлар келиб, шубҳаларини уйғотди.
Тергов жараёнида бедарак йўқолган одамга тегишли эканлиги тахмин қилинаётган жасад қолдиқлари топилган. Улар Сория провинциясидаги Сентенера-де-Андалус муниципалитетидаги қабристонда ер остидан топилган. Бунинг учун замонавий техник воситалар керак, - деди Миллий полиция вакиллари.