Google космосда биринчи сунъий интеллект дата-марказини ишга туширади
ASTANА. Кazinform — Google космосда сунъий интеллект инфратузилмасини яратишга қаратилган Suncatcher лойиҳаси доирасида биринчи синов сунъий йўлдошини орбитага чиқаради, бу лойиҳа TPU процессорларининг ишлашини синаб кўриш учун мўлжалланган, деб хабар беради БелТА.
Компания матбуот хизматининг маълумотларига кўра, кўп йиллик тадқиқотлардан сўнг, Suncatcher лойиҳаси орбитадаги биринчи синовига тайёр. Унинг давомида Googleнинг Tensor Processing Unit (TPU) процессорлари орбитада синовдан ўтказилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади — сунъий интеллект инфратузилмаси билан жиҳозланган сунъий йўлдошларни Ернинг паст орбитасига чиқариш. Компаниянинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, космик қурилмалар Ердаги қурилмаларга қараганда 8 баравар кўпроқ энергия ишлаб чиқариши мумкин.
TPU процессорлари билан жиҳозланган биринчи сунъий йўлдош 2026 йил 1 октябрда учирилади. У Planet томонидан SpaceX билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Transporter-18 космик кемаси томонидан орбитага етказилади.
Эслатиб ўтамиз, Google фойдаланувчиларнинг геолокациясини кузатгани учун 403 миллион евро жаримага тортилди.