15:45, 27 Октябрь 2023 | GMT +5
Google бир кечада деярли Disney қийматига тенг маблағ йўқотди
Googleнинг бош компанияси Alphabet ўз даромадини эълон қилди ва унинг акциялари бирданига 9,5 фоизга тушди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Dow Jones маълумотларига кўра, Alphabet Inc акцияларининг оммавий сотилиши бир кечада 166 миллиард доллардан (157 миллиард евро) ортиқ йўқотишларга олиб келди.
Бу Nike (157,58 миллиард доллар) ёки Disneyнинг (147,46 миллиард доллар) барча капиталидан кўпроқ.
Бу АҚШ гиганти учун бухгалтерия ҳисоби тарихидаги бир кунлик бешинчи энг юқори пасайишдир.