Гонконгдаги мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳар куни COVID-19га тестдан ўтказилади

PEKIN. Kazinform – Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди ҳукумати мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини ҳар куни коронавирусга тестдан ўтказишни талаб қилади. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган брифингда Гонконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Кэрри Ламнинг сўзларига кўра, кундузги дарслар қайта тикланганидан сўнг ўқувчилар ва ўқитувчилар ҳар куни коронавирусга тест топширишлари керак. Фақатгина COVID-19 тест натижаси манфий чиққан ўқувчилар ва ўқитувчилар дарсларга қатнашиши мумкин.

Шу билан бирга, ўқувчилар ўртасида COVID-19 тестини ўтказиш учун 10 миллиондан ортиқ бепул тўпламлар тарқатилади. Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси баёнотида айтилишича, эмланмаган ўқувчилар дарсдан ташқари спорт ва мусиқа каби машғулотларга боришга рухсат берилмайди.

Агар ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимлари умумий сонида коронавирус билан касалланганлар улуши 5 фоиздан ошса, кундузги бўлимда дарсларни тўхтатиш масаласи кўриб чиқилади.

Гонконгда 20 апрелдан ўрта мактаб ўқувчилари учун дарслар қайта тикланиши, май ойи бошидан эса бошланғич синф ўқувчилари ўз парталарига қайтиши кутилмоқда. Гонконгдаги 12 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирларнинг деярли 80 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган, 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларнинг 30 фоизи эмланган.

Расмий маълумотларга кўра, 10 апрел ҳолатига кўра, Гонконгда мингдан ортиқ янги маҳаллий коронавирус инфекцияси ҳолати ва COVID-19дан 56 киши вафот этган.

Гонконгда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 1,19 миллиондан ошди, шу билан боғлиқ вафот этганларнинг умумий сони 8557 нафарга етди.


Муаллиф: Руслан Сулейменов
Сўнгги хабарлар