Гонконгда коронавируснинг бешинчи тўлқини: 6,1 мингдан ортиқ янги юқтириш ҳолати аниқланди

PEKIN. Kazinform – Гонконгда коронавирус юқтиришнинг бешинчи тўлқини давом этмоқда. Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудида ўтган кун давомида 6,1 мингдан ортиқ янги КВИ ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

17 феврал ҳолатига кўра, ўтган кун давомида Гонконгда 6116 та янги коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган, улардан 6107 таси маҳаллий, 9 таси чет элдан келган. Охирги 14 кун ичида (3-16 феврал) Гонконгда жами 16,5 мингдан ортиқ КВИ юқтириш қайд этилган.

Гонконг аҳолини ижтимоий масофа ва бошқа профилактика чораларини қўллашга чақирмоқда. Мегаполисда таълим, спорт, маданият ва кўнгилочар масканлар ёпилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Гонконг давлат шифохоналарида ковид билан касалланган беморлар учун ажратилган барча тўшаклар тўлдирилган.

Маҳаллий маъмурият спорт мажмуаларини шифохона бўлимларига айлантириш, шунингдек, бунинг учун бир қатор меҳмонхоналардан фойдаланишни режалаштирган.

Сўнгги хабарлар