Гондурасдаги аёллар қамоқхонасидаги тартибсизликлар оқибатида 41 киши ҳалок бўлди
Мамлкатдаги Жамоатчилик ишлари вазирлигининг суд-тиббиёт бюроси маълумотларига кўра, пойтахт Тегусигальпадан 35 километр узоқликда жойлашган ижтимоий мослашув миллий қамоқхонасида 25 қурбон куйган ва 16 қурбонга ўқ отилган.
Тартибсизликлар расмийлар янги қоидалар, жумладан, қамоқхоналардаги телевизор ва бошқа қурилмаларни тақиқлаш ва мусодара қилишни эълон қилганидан кейин бошланган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ярадор маҳбуслар Тегусигальпадаги касалхонага олиб кетилганида, куйган жасадлар ва бошқа даҳшатли манзаралар ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Хавфсизлик вазири ўринбосари Хулисса Виллануева тартибсизликлар бошланганда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, полиция, ҳарбийлар ва ўт ўчирувчиларнинг «зудлик билан аралашуви»га рухсат бериб, «Биз бу қамоқхонадаги вандализм ёки қонунбузарликларга тоқат қилмаймиз», деб ёзган.
Расмийлар яқин соатларда қурбонлар сони ва уларнинг исмларини расман эълон қилишлари кутиляпти.