Головкиннинг Муратага совға қилинган миллий нақшли чопон музейга қўйилди

None
ASTANA. Kazinform – Ижтимоий тармоқларда боксчи Геннадий Головкиннинг япониялик рақиби Риота Муратага совға қилинган чопоннинг янги суратлари пайдо бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоқ миллий безаклари билан безатилган чопон Риота Муратанинг Япониядаги ҳаваскор ва профессионал боксдаги ютуқларига бағишланган кўргазмалар залида намойиш этилган. У Муратанинг 2012 йилги Олимпиада олтин медали ва WBA камари ёнида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрел куни Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс мусобақасида Риота Муратани (16-2, 13 КО) 9 раундда нокаутга учратган эди. Ушбу ғалаба эвазига Головкин WBA Super, IBF ва IBO чемпионлик унвонлари соҳибига айланди.

Жангдан сўнг GGG япониялик рақиби Риота Муратага чопонини совға қилди, у илгари ҳеч бир рақибга бундай ҳурмат кўрсатмаган эди. Чемпион авваллари ҳар бир жангда шубу чопонни кийиб чиқарди.

«Муротанинг чеҳраси илиқ ва табассумли. Мен унга яқин ҳис қилдим ва уни жуда ҳурмат қиламан. Менимча, у ажойиб чемпион. Чопон - қозоқ миллий либосидир. Уни энг ҳурматли одамга ёпиш одати бор. Шунинг учун уни Муратага ёпдим», - деди Геннадий Головкин.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар
telegram