10:30, 07 Сентябрь 2023 | GMT +5
Головкинни дунёнинг энг яхши боксчиси билан жанг қилишга чақирди
ASTANА. Кazinform - Boxingnews24.com сайтининг доимий муаллифларидан бири Шон Жонс ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкинга энг катта фойда келтирувчи рақибларни номлади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Кузатувчига кўра, яқинда яна GGGни жангга чорлаган Жон Райдер билан дуэл қозоғистонлик фахрий учун тижорий жиҳатдан фойдали бўлмайди, аксинча у баъзи машҳур рақиблари, жумладан, P4P рейтинги етакчиси Теренс Кроуфорд билан жанг қилиши мумкин.
«Головкинга АҚШда PPV бўйича жангни сотиш учун курашиши керак бўлган рақиблар ака-ука Чарло, Давид Бенавидес, Теренс Кроуфорд, Калеб Плант ва Дмитрий Биволдир. Головкин ва Райдер ўртасидаги жанг Америкада тўлов орқали сотилмайди. Демак, бу жангни ким уюштирса, унга фойда келтирмаслиги мумкин.