15:32, 02 Август 2022 | GMT +5
Головкин янги вазн тоифасидаги истиқболларини баҳолади
NUR-SULTAN. Кazinform - Ўрта вазн тоифасида WBА Super/IBF/IBО чемпиони Геннадий Головкин Las Vegas Revew Journal нашрига берган интервьюсида Сауль «Канело» Альваресга қарши учинчи жанг учун вазн тоифасидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.
Уларнинг трилогиясининг якуний қисми супер ўрта вазн чегарасида бўлиб ўтади. Альвареснинг WBC, WBА Super, WBО ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлик унвонлари ўртага ташланади.
- Сизнингча, супер ўрта вазнда ўзингизни ўрта вазндан кўра яхшироқ ҳис қиласизми?
- Эҳтимол. Катта эҳтимол билан бу вазн тоифасида ўзимни тетик ҳис қиламан. Ўйлайманки, жисмонан тайёр бўламан. Ўйлайманки, бу вазнда ўзимни қулайроқ ҳис қиламан. Бошқа томондан, шуни айтишим керакки, ҳозирги вазнимда ўзимни жуда қулай ҳис қиламан, ўртача.
Фото: sports.kz