Головкин ва Мурата жанг олдидан илк бор юзма-юз учрашишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин ва унинг япониялик ҳамкасби Риота Мурата IBF, WBA Super ва IBO версиялари бўйича ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонлари учун юзма-юз жанг олдидан илк бор учрашди, деб хабар беради Sports.kz.

«Менга берилган имконият учун жуда миннатдорман. Японияда бўлиш мен учун катта шараф. Мурата билан учрашганимдан ва чемпионлик учун курашимиз бўлиб ўтишидан жуда хурсандман. Мен Риотани шахс сифатида жуда ҳурмат қиламан. Жанг олдидан бизда кўп вақт бор эди, шунинг учун биз у билан жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Бу ажойиб жанг бўлади.

Дунёдаги вазият ҳақиқатан ҳам оғир. Бундай тадбирларни ташкил этиш учун катта куч кераклигини тушунаман. Ушбу шоуни ташкил этишда ёрдам бергани учун промоутерлар ва Япония ҳукуматига миннатдорчилик билдираман. Мен шунча вақтдан бери тайёргарлик кўрган ва кутган барчанинг умидларини оқлайдиган жанг ўтказмоқчиман», — деди Геннадий Головкин Токиода маҳаллий ОАВ вакиллари билан ўтказилган матбуот анжумани чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Геннадий Головкин ва Риота Мурата ўртасидаги жанг 9 апрел куни Сайтамадаги Saitama Super Arenaда бўлиб ўтади ва япон бокс тарихидаги энг йирик воқеа бўлади.

Сўнгги хабарлар