11:05, 17 Сентябрь 2022 | GMT +6
Головкин ва «Канело» жанг олдидан вазн ўлчашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО) ва мексикалик Саул «Канело» Альварес (57-2-2, 39 КО) жанг олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Головкиннинг вазни 167,8 фунт (76,11 килограмм), Канелонинг вазни эса 167,4 фунт (75,93 килограмм) бўлди. Шу тариқа, ҳар икки боксчи суперўрта вазн тоифасида белгиланган 168 фунт (76,2 килограмм) чегарасидан муваффақиятли ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, Головкин - Альварес жанги 18 сентябр куни (Астана шаҳри вақти билан) Лас-Вегасдаги (АҚШ) T-Mobile Arenaда бўлиб ўтади.
Қозоғистонликлар бокс учрашувини «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин. Бошланиши - 18 сентябр, соат 05:00 да асосий жанг 08.00 дан кейин бошланиши кутилмоқда.