Головкин ва «Канело» учинчи жанг олдидан кўз дуэлини ўтказди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин ва мексикалик Саул Альварес Лас-Вегасда (АҚШ, Невада штати) юзма-юз яна учрашди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Боксчилар учинчи жангдан бир неча кун олдин MGM Grand кўнгилочар мажмуасида бўлиб ўтган «кутиб олиш маросими»да иштирок этишди.

Головкин ва Альварес ўртасидаги учинчи жанг 18 сентябр куни эрталаб T-Mobile Arenaда бўлиб ўтади. Айнан ўша ерда 2017 ва 2018 йилларда икки боксчининг биринчи ва иккинчи жанглари бўлиб ўтган. Биринчи жанг ҳакамларнинг турли фикрлари билан дуранг натижа билан якунланган бўлса, реванш жангидаги ғалаба кўпчилик овоз билан мексикалик боксчига берилди.

Фото: sports.kz




Сўнгги хабарлар