Головкин ва «Канело» сўнгги матбуот анжуманини ўтказди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО) ва мексикалик Саул «Канело» Альварес (57-2-2, 39 КО) учинчи жанг олдидан сўнгги матбуот анжуманини ўтказишди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Бу ерга қайтганимдан хурсандман. Менинг охирги ташрифимдан тўрт йил ўтди. Мен шу ердаман. Менимча, бу бутун бокс олами учун энг катта кун. Мухлислар учун ажойиб совға. Мен ўзимни қулай ҳис қиляпман, кучлиман, тайёрман. Ғалаба қозонишимга ишонаман, ўзимга, жамоамга, мени қўллаб-қувватлаётган инсонларга ишонаман. «Канело» ҳам, мен ҳам профессионал спортчилармиз. Унинг стратегияси янада тажовузкор, мен асосан ўз тажрибамга таянаман. Кўрамиз. Ринг ким кучли эканлигини кўрсатади. Бу ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин», - деди Головкин.

Ўз навбатида Саул Альварес Головкинни белгиланган муддатдан олдин мағлуб этишига ишончи комил эканлигини таъкидлади.

«Рингга қайтганимдан хурсандман. Бу менга катта туйғу ва мотивация беради. Олдинги жангимда мағлуб бўлганман, лекин мен таслим бўлмаган, доим чўққига интиладиган инсонман. Мен жуда қаттиқ меҳнат қилдим ва бу жангни 12 раундда якунлашим мумкинлигини ҳис қиляпман. Биламан, бу қийин, лекин ҳаётда ҳеч нарса осон келмайди. Мен ҳар доим қийинчиликларни енгишга ҳаракат қиламан. Мен бу жангни эрта тугатишни интиқлик билан кутяпман. Шу билан бирга, менда қаттиқ рақиб, кучли ва ақлли боксчи борлигини биламан. Бироқ, бу менинг мақсадим», - деди «Канело».

Журналистларга интервью берганидан сўнг, боксчилар анъанавий кўз дуэлини ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Лас-Вегасдаги бокс оқшомининг трансляцияси 18 сентябр, Нур-Султан вақти билан соат 05:00 да бошланиши кутилмоқда, асосий жанг эса 08:00 дан кейин бошланиши кутилмоқда. «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканалларида жонли эфирда намойиш этилади.

Головкин ва Канело ўртасидаги учинчи жанг T-Mobile Arenaда бўлиб ўтади. Бўлажак жанг супер ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони бўйича бўлади.


Фото: instagram.com/gggboxing


Сўнгги хабарлар