11:29, 05 Май 2022 | GMT +5
Головкин ва Канело ўртасидаги учинчи жанг санаси ва жойи маълум бўлди
NUR-SULTAN. Кazinform - Промоутер Эдди Хирн Геннадий Головкин ва Сауль «Канело» Альварес ўртасидаги жорий йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтадиган учинчи жангининг дастлабки режасини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Мatchroom Bохиng раҳбари Эдди Хирн «Канело» – «Бивол» жанги промоушнида Лас-Вегас «Канело» Алварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги учинчи ва сўнгги жангнинг «шубҳасиз фаворити» эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, кутилаётган сана 17 сентябр, бироқ ҳали тўлиқ қарор қабул қилингани йўқ», деди Las Vegas Revew Journal мухбири Сэм Гордон.
GGG ва Канело ўртасидаги дастлабки иккита жанг Лас-Вегасдаги Т-Мobile Аренада бўлиб ўтди.
Уларнинг натижаси дуранг ва кўпчилик ҳакамлар томонидан Альвареснинг ғалабаси бўлди.